🎵 Қўшиқ матнлари

Лола - Ромео ва Жулиэтта

1.9К марта ўқилди
Лола - Ромео ва Жулиэтта
Сени таниёлмадим, ҳаёт сен ўзингмисан?
Адоватнинг олдида шунчалар ожизмисан?
Сен ато этган туйғу, беозор бу муҳаббат,
Қадрсиз, ҳимоясиз, ёнар адоват сабаб.
Сенга ачинаман, ноҳақсан адоват,
Ҳеч қачон ўлмаган чин муҳаббат.
Севги бу душман деб ажратиб ўтирмас,
Асло таслим бўлмас чин муҳаббат.
Ҳар қандайин адоват, қанча ёвуз бўлмасин,
Эголмайди севгини, буколмайди севгини.
Ҳаёт берган муҳаббат, гўё танадаги жон,
Жон узилган танада, қандай яшайди инсон?
Сенга ачинаман, ноҳақсан адоват,
Ҳеч қачон ўлмаган чин муҳаббат.
Севги бу душман деб ажратиб ўтирмас,
Асло таслим бўлмас чин муҳаббат. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →