🎵 Қўшиқ матнлари

Амира Алибекова - Умр ўтаверади

1.3К марта ўқилди
Амира Алибекова - Умр ўтаверади
Тонгга, тунга алданиб
Умр ўтаверади.
Азоб берсанг бир оғиз
Узр ўтаверади.
Умрим сенсиз ўтаверади,
Ёшлик ёлғиз ўтаверади,
Умидларга занжирбанд юрак.
Ўрик гуллаб барг тўкар,
Баҳор ўтаверади,
Неча йиллар шу зайил
Такрор ўтаверади.
Раҳматлар ҳам ўтаверади,
Нафратлар ҳам ўтаверади,
Умидларга занжирбанд юрак.
Кўзларда умидлар йиғлар,
Қайтар у деб,
Хаёллар қалбимни тиғлар
Қайтарму деб.
Эртамга ишонгим келар
Қайтар у деб,
Қайтар у деб умрим ўтар.
Мағрурликка бош эгиб
Ҳаёт ўтаверади,
Сен ўзингга душман деб
Исбот ўтаверади,
Умрим сенсиз ўтаверади,
Ёшлик ёлғиз ўтаверади,
Умидларга занжирбанд юрак.
Кўзларда умидлар йиғлар,
Қайтар у деб,
Хаёллар қалбимни тиғлар
Қайтарму деб.
Эртамга ишонгим келар
Қайтар у деб,
Қайтар у деб умрим ўтар.
Тонгга, тунга алданиб
Умр ўтаверади.
Азоб берсанг бир оғиз
Узр ўтаверади.
Умрим сенсиз ўтаверади,
Ёшлик ёлғиз ўтаверади,
Умидларга занжирбанд юрак.
Умр ўтаверади…
Ёшлик ўтаверади…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →