Райҳон - Айрилиқ

Айрилиқнинг оғир замони,
Юлдуз кетар ташлаб самони,
Эгилса ҳам тақдир камони,
Севгим, мени ташлаб кетмагин.
Вақти ҳижрон келса фироқлаб,
Ой ҳам кетар кўкдан йироқлаб,
Изларингни қолмай сўроқлаб,
Севгим, севгим, мени ташлаб кетмагин.
Ҳамма дарддан, ҳамма дарддан айрилиқ ёмон,
Қўлимдан келмайди сиздан айрилмоқ.
Ҳамма қайғудан, ҳамма қайғудан ёмондир ҳижрон,
Жонимсиз жондан кечиш эмас бу осон.
Қуёш, ойим, юлдузим ўзинг,
Гулга бермас гулюзим ўзинг,
Ёлғизлигим, ёлғизим ўзинг,
Севгим, севгим мени ташлаб кетмагин.
Ҳамма дарддан, ҳамма дарддан айрилиқ ёмон,
Қўлимдан келмайди сиздан айрилмоқ.
Ҳамма қайғудан, ҳамма қайғудан ёмондир ҳижрон,
Жонимсиз жондан кечиш эмас бу осон. (х2)

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!