🎵 Қўшиқ матнлари

Далер - Сўнгги илтимос

1.4К марта ўқилди
Далер - Сўнгги илтимос
Ёру жоним, дўстимсан доим,
Қисмат экан бизга жудолик,
Бахтлар берсин сенга Худойим,
Бизнинг севги экан хатолик.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – қалбинг чекмасин озор.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – ёрингга бўл вафодор.
Ўтинаман мени унутгин,
Сен ўзингни ғамдан эт халос,
Ўтинчимни ёдингда тутгин,
Сендан яна сўнгги илтимос.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – қалбинг чекмасин озор.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – ёрингга бўл вафодор.
Ҳаёт шодлик берса севингин,
Бало келса қилгин сен тоқат,
Сувда оққин, ўтда ён, лекин
Ёмонлама ёрингни фақат.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – қалбинг чекмасин озор.
Сўнгги илтимос – мени майли унутгин,
Сўнгги илтимос – сўзим ёдингда тутгин,
Сўнгги илтимос – ёрингга бўл вафодор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →