🎵 Қўшиқ матнлари

Маҳмуд Намозов - Тошкентим

1.5К марта ўқилди
Маҳмуд Намозов - Тошкентим
Бир олам ҳаяжон, орзулар билан
Эсимда бағрингга интиқ шошганим, (х2)
Мани қишлоғидан-эй келди деб болам,
Суйиб қучоғингга олдинг, Тошканим.
Тошканим, эй, Тошканим,
Суйиб қучоғингга олдинг, Тошканим.
Қанча гўзалларни суйдим, тонмайман,
Қанча санамлардан куйдим, қонмайман,
Гоҳида баридан тўйдим, тонмайман,
Фақат сен кўнглимни билдинг, Тошканим.
Тошканим, эй, Тошканим,
Фақат сен кўнглимни билдинг, Тошканим.
Ким деб ёнимга келмаганлар бор,
Ичимда зўр дарё билмаганлар бор,
У ким деб ёнимга келмаганлар бор,
Ичимда зўр дарё билмаганлар бор,
Кўрдим, назарга ҳам илмаганлар бор,
Дўст бўлиб назарга илдинг, Тошканим.
Тошканим, эй, Тошканим,
Дўст бўлиб назарга илдинг, Тошканим.
Мен сендайин гўзал куйларни топдим,
Яна Алпомишдай бўйларни топдим,
Юлдузларни топдим, ойларни топдим,
Ҳамиша ёнимда турдинг, Тошканим.
Тошканим, эй, Тошканим,
Ҳамиша ёнимда турдинг, Тошканим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →