🎵 Қўшиқ матнлари

Абдували Ражабов - Дунё

3.8К марта ўқилди
Абдували Ражабов - Дунё
Дўстим, ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларнинг бошини эгкан дунё бу.
Азим дарёларни бўғиб қаъридан,
Бир томчи қолдирмай ютган дунё бу. (х2)
Кимнидир яйратиб эрам боғида,
Кимнидир куйдириб фарзанд доғида,
Кимнидир яйратиб жаннат боғида,
Кимнидир куйдириб фарзанд доғида,
Кимнидир ўлдириб ёшлик чоғида,
Неларнинг уволин тутган дунё бу.
Кимнидир ўлдириб ёшлик чоғида,
Неларнинг уволин тутган дунё бу.
Дўстим, ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларнинг бошини эгкан дунё бу.
Дўстларинг айланса тулки, бўрига,
Хиёнат қилганда ёрлар ёрига,
Боқаркан бир куни замон зўрига,
Барининг устидан кулган дунё бу. (х2)
Чанг солиб неча хуш, чаман боғларга,
Йўл бериб булбулмас, қарға-зоғларга, (х2)
Куй чалиб мотамли оҳу-воҳларга,
Ёлғонлар китобин битган дунё бу. (х2)
Дўстим, ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларнинг бошини эгкан дунё бу.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →