Шоҳжаҳон Жўраэв - Сени севдим

Сени севдим, қувонди дил,
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор.
Бир кўришда шайдо қилдинг,
Эс-хушимдан жудо қилдинг.
Туйғуларим ўйин билиб,
Бир умрлик хато қилдинг.
Ғурур тўним ечмас эдим,
Бенаф олов кечмас эдим,
Билсам сенга шарбат тутиб,
Ўзим оғу ичмас эдим.
Сени севдим, қувонди дил,
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор.
Мани бемор юз алдади,
Болдек ширин сўз алдади.
Ёлғон йиғлаб, ёлғон кулиб,
Боққан жоду кўз алдади.
Олисда ой кўзламасман,
Дардим елга сўзламасман.
Ул нигордан кўнглим қолган,
Фаришта ҳам изламасман.
Сени севдим, қувонди дил,
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор. (х3)
Сени севдим…
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор.
Бир кўришда шайдо қилдинг,
Эс-хушимдан жудо қилдинг.
Туйғуларим ўйин билиб,
Бир умрлик хато қилдинг.
Ғурур тўним ечмас эдим,
Бенаф олов кечмас эдим,
Билсам сенга шарбат тутиб,
Ўзим оғу ичмас эдим.
Сени севдим, қувонди дил,
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор.
Мани бемор юз алдади,
Болдек ширин сўз алдади.
Ёлғон йиғлаб, ёлғон кулиб,
Боққан жоду кўз алдади.
Олисда ой кўзламасман,
Дардим елга сўзламасман.
Ул нигордан кўнглим қолган,
Фаришта ҳам изламасман.
Сени севдим, қувонди дил,
Тўрт фаслимда кулиб баҳор.
Оҳ, сени севдим, тўлғонди дил,
Тўрт томоним алам-озор. (х3)
Сени севдим…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!