🎵 Қўшиқ матнлари

Муҳриддин Холиқов - Сумбула

4.3К марта ўқилди
Муҳриддин Холиқов - Сумбула
Сумбулажон-сумбула,
Сен менинг ҳолим сўра, (х2)
Ҳолим забун айлаган
Ўшал сайроқ булбула. (х2)
Унинг кўзи қародир,
Менинг бағрим яродир, (х2)
Айтолмайман дардимни,
Ғурур йўлдан уродир.
Дардимни, дардимни,
Дардимни айтолмайман.
Муҳаббат ёмон экан,
Сайрови ҳижрон экан, (х2)
Ёниб-ёниб етганинг
Дунёйи армон экан. (х2)
Сумбулажон-сумбула,
Жафокашга йўқ чора, (х2)
Энди Санобарингга
Тангридан тўзим сўра. (х2)
Сумбулажон-сумбула,
Сен менинг ҳолим сўра, (х2)
Ҳолим забун айлаган
Ўшал сайроқ булбула. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →