Ботир Яминов - Майли-майли

Кечалари ухлагинг келмаса,
Ҳол беқарор ҳаловат бўлмаса,
Қилгин диққат, юрагингда
Маконини қурмоқда жаноби муҳаббат.
Кўзингга ўзгалар кўринмаса,
Соатингдаги вақтинг тўхтаса,
Билавер ишққа асирсан,
Ҳали ошади ҳарорат.
Осмонда баландпарвоз
Қаноатим ишқ, нафасим ишқ.
Ёринг бори жуда соз,
Ошиқ мафтунман, мамнунман.
Майли, майли розиман
Ортари ҳар куйга,
Ҳолим нима бўлса бўлар,
Ортга қайтмайман.
Майли, майли розиман
Давосиз дардимга,
Ёрим ёнимда қолса бас
Куйинмайман.
Йиғлагин, кулгин мисоли мажнун,
Ёр сени деса бўласан бутун.
Кўнгил қўйган бўлсанг кўникгин,
Тузади, тузади жаноби муҳаббат.
Ёрингга додинг етиб бормаса,
Қалбига эшик очиб бўлмаса,
Мунгли қўшиғингни бошлама сабр қил,
Бўлиб қолар бир фурсат.
Осмонда баландпарвоз
Қаноатим ишқ, нафасим ишқ.
Ёринг бори жуда соз,
Ошиқ мафтунман, мамнунман.
Майли, майли розиман
Ортари ҳар куйга,
Ҳолим нима бўлса бўлар,
Ортга қайтмайман.
Майли, майли розиман
Давосиз дардимга,
Ёрим ёнимда қолса бас
Куйинмайман. (х2)
Ҳол беқарор ҳаловат бўлмаса,
Қилгин диққат, юрагингда
Маконини қурмоқда жаноби муҳаббат.
Кўзингга ўзгалар кўринмаса,
Соатингдаги вақтинг тўхтаса,
Билавер ишққа асирсан,
Ҳали ошади ҳарорат.
Осмонда баландпарвоз
Қаноатим ишқ, нафасим ишқ.
Ёринг бори жуда соз,
Ошиқ мафтунман, мамнунман.
Майли, майли розиман
Ортари ҳар куйга,
Ҳолим нима бўлса бўлар,
Ортга қайтмайман.
Майли, майли розиман
Давосиз дардимга,
Ёрим ёнимда қолса бас
Куйинмайман.
Йиғлагин, кулгин мисоли мажнун,
Ёр сени деса бўласан бутун.
Кўнгил қўйган бўлсанг кўникгин,
Тузади, тузади жаноби муҳаббат.
Ёрингга додинг етиб бормаса,
Қалбига эшик очиб бўлмаса,
Мунгли қўшиғингни бошлама сабр қил,
Бўлиб қолар бир фурсат.
Осмонда баландпарвоз
Қаноатим ишқ, нафасим ишқ.
Ёринг бори жуда соз,
Ошиқ мафтунман, мамнунман.
Майли, майли розиман
Ортари ҳар куйга,
Ҳолим нима бўлса бўлар,
Ортга қайтмайман.
Майли, майли розиман
Давосиз дардимга,
Ёрим ёнимда қолса бас
Куйинмайман. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!