Абдурашид Йўлдошев - Хабаринг йўқ

Ёрим, хабаринг йўқ,
Мандан хабаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёрим-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Васлинг куни деб ёнса ҳам
Жони омонинг бор, ёрим хабаринг йўқ.
Муштоқ бўлибон йўлингга
Ранги сомонинг бор, асло назаринг йўқ.
Гулгун юзингга мафтун бўлиб,
Қолмади тоқат, кўнглимда фароғат.
Десамки, ёрим ман каби зулмат
Осмонинг бор, афсус қамаринг йўқ.
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёр-ай,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Сочинг торини боғлаб олиб
Бўйнима маҳкам ман ошиғи бекам,
Юрсам шодимон, ўқ отди
Қош-у камонинг бор, аммо зараринг йўқ.
Кундуз боқайин ой юзингга
Десамки такрор, бўлгандим умидвор.
Бундоқ қарасам, шоминг аён
Ҳам хуфтонинг бор-а, нечун саҳаринг йўқ?
Бундоқ қарасам, шоминг аён
Ҳам хуфтонинг бор-а, нечун саҳаринг йўқ?
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёр-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
О-о, нозинг алами жондан ўтиб,
Қонга уланди-я, сўнг айлади банди,
Ғамзанг майида жонни ўртовчи
Нордонинг бор, қанду шакаринг йўқ.
Ҳолимни кўриб кетсанг десанг,
Чиқиб жон каби, чақсанг чаён каби,
Ёрим, Ботирни ўлдирмоққа
Минг имконинг бор, гарчи заҳаринг йўқ.
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёрим-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Ёрим, хабаринг йўқ,
Ёрим, хабаринг йўқ…
Мандан хабаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёрим-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Васлинг куни деб ёнса ҳам
Жони омонинг бор, ёрим хабаринг йўқ.
Муштоқ бўлибон йўлингга
Ранги сомонинг бор, асло назаринг йўқ.
Гулгун юзингга мафтун бўлиб,
Қолмади тоқат, кўнглимда фароғат.
Десамки, ёрим ман каби зулмат
Осмонинг бор, афсус қамаринг йўқ.
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёр-ай,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Сочинг торини боғлаб олиб
Бўйнима маҳкам ман ошиғи бекам,
Юрсам шодимон, ўқ отди
Қош-у камонинг бор, аммо зараринг йўқ.
Кундуз боқайин ой юзингга
Десамки такрор, бўлгандим умидвор.
Бундоқ қарасам, шоминг аён
Ҳам хуфтонинг бор-а, нечун саҳаринг йўқ?
Бундоқ қарасам, шоминг аён
Ҳам хуфтонинг бор-а, нечун саҳаринг йўқ?
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёр-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
О-о, нозинг алами жондан ўтиб,
Қонга уланди-я, сўнг айлади банди,
Ғамзанг майида жонни ўртовчи
Нордонинг бор, қанду шакаринг йўқ.
Ҳолимни кўриб кетсанг десанг,
Чиқиб жон каби, чақсанг чаён каби,
Ёрим, Ботирни ўлдирмоққа
Минг имконинг бор, гарчи заҳаринг йўқ.
Ёрим, хабаринг йўқ,
Асло назаринг йўқ,
Кўнглимни ёрит десам, ёрим-а,
Афсус, хабаринг йўқ. (х2)
Ёрим, хабаринг йўқ,
Ёрим, хабаринг йўқ…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!