🎵 Қўшиқ матнлари

Баҳром Назаров - Айрилдим

2.3К марта ўқилди
Баҳром Назаров - Айрилдим
Соянг эдим, изларингдан айрилдим,
Айрилдим, айрилдим сендан гулим.
Не тақдирки, кўзларингдан айрилдим,
Айрилдим, айрилдим, айро йўлим.
Ҳамроҳ энди хаёллар,
Эртак энди висоллар,
Чорлар бўлди изларинг
Менсиз қайси томонлар? (х2)
Унутолмасам, кўниколмасам,
Бир сени деса юрагим.
Йўқотдим қай он, мен билмай хайрон,
Сенсизлик ёмон, керагим, севгилим.
Соянг эдим, изларингдан айрилдим,
Айрилдим, оҳ, айрилдим сендан гулим.
Не тақдирки, кўзларингдан айрилдим,
Айрилдим, айрилдим, айро йўлим.
Дард қўшилди дардимга,
Висолинг насиб кимга?
Айрилиқнинг зарбидан
Келолмайман ўзимга. (х2)
Унутолмасам, кўниколмасам,
Бир сени деса юрагим.
Йўқотдим қай он, мен билмай хайрон,
Сенсизлик ёмон, керагим, севгилим.
Соянг эдим, изларингдан айрилдим,
Айрилдим, оҳ, айрилдим сендан гулим.
Не тақдирки, кўзларингдан айрилдим,
Айрилдим, айрилдим, айро йўлим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →