🎵 Қўшиқ матнлари

Фарҳод ва Ширин - Севгилим

3К марта ўқилди
Фарҳод ва Ширин - Севгилим
Севгининг қадрини билар инсонлар, тирик жонлар,
Ишқ дея берилган неча қурбонлар, не замонлар.
Севгига бахшида неча достонлар, рост-ёлғонлар,
Маҳф эта билмас севгини зиндонлар, қатағонлар.
Ишқни қаердан билсин аҳли нодонлар, у ёмонлар,
Ошиқ кўзлар, то карами найсонлар, қора қонлар.
Жоним-а танҳо севгилим, умрим-а маъно севгилим,
Кўнглим-а дунё севгилим, қалбим санингдир, етмаганингдир.
Жоним-а танҳо севгилим, умрим-а маъно севгилим,
Кўнглим-а дунё севгилим, қалбим санингдир, кетмаганингдир.
Ошиққа кун йўқдир, билмам оҳ нега бундоқ,
Азалдан бу жавоб – бу топишмоқ, эски жумбоқ.
Ошиқлар кўзида ёшлари мунчоқ, яна ҳар чоғ,
Хиёнатдан сўнг айлар бағрин чок яна алдоқ.
Ўлса кафани ошиқлар, байроқ бўлади оқ,
Шул ошиққа фақат бера олар фироқ қора тупроқ.
Жоним-а танҳо севгилим, умрим-а маъно севгилим,
Кўнглим-а дунё севгилим, қалбим санингдир, етмаганингдир.
Жоним-а танҳо севгилим, умрим-а маъно севгилим,
Кўнглим-а дунё севгилим, қалбим санингдир, кетмаганингдир. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →