🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Лола

2.2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Лола
Лола, лола, ҳааа… (х2)
Хатинг аро узоринг сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг лоладағи ғазола.
Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида ҳола. (х2)
Лола, лола, ҳааа…
Меҳру вафони, эй ёр, кўп кўрди сендин ағёр,
Жабру жафони бисёр қилдинг манга ҳавола. (х2)
Ҳажрингда, эй парирў, кўзумдин учти уйқу,
Ҳар кеча тонгға тегру ишимдур оҳу нола. (х2)
Лола, лола, ҳааа…
Юз сафҳасинда хатлар ёшдинки, ҳар тараф бор, ҳар тараф бор,
Ишқингда Бобур айлар бу нам юз рисола.
Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида ҳола. (х2)
Лола, лола, ҳааа… (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →