Ўлмас Оллоберганов - Онам

Ёмғир бўлиб йиғлар онам,
Изтироблардан додласам.
Нетай тўлмоқда паймонам,
Онам рўмолин ҳидласам. (х2)
Ёлғиз суянчиғим онам,
Бошқа ҳеч кимим йўқ эди.
Бошимни силар ягонам,
Борида кўнглим тўқ эди.
Шамол бўлиб эсар онам,
Дардга чидолмай оҳ урсам.
Онамга ҳамроҳ остонам,
Намли кўзларимга суртсам.
Онам, онам,
Не кунларни кўрмаган онам.
Онам, онам,
Сабрлигим, мўминим онам.
Қанча ғамни кўрган онам,
Мен деб бўлди умри хазон.
Кулиб силарди пешонам,
Қайда энди у меҳрибон?
Хазин куйдай янграр онам,
Бу азоблардан инграсам.
Чақирсайди деб “болам”,
Зора тушимда тингласам.
Хаёлимда тирик онам,
Уйга кираман шошилиб.
Ҳувиллаб қолган кошонам,
Йиғлайман унга қўшилиб.
Кўз ёш бўлиб оқар онам,
Юзларим силагандай.
Нетай тўлмоқда паймонам,
Йиғламасдан яшай қандай? {х2}
Онам, онам,
Бўйларингдан ўргилай, онам.
Онам, онам,
Кўзларингдан ўргилай, онам. (х2)
Онам…
Изтироблардан додласам.
Нетай тўлмоқда паймонам,
Онам рўмолин ҳидласам. (х2)
Ёлғиз суянчиғим онам,
Бошқа ҳеч кимим йўқ эди.
Бошимни силар ягонам,
Борида кўнглим тўқ эди.
Шамол бўлиб эсар онам,
Дардга чидолмай оҳ урсам.
Онамга ҳамроҳ остонам,
Намли кўзларимга суртсам.
Онам, онам,
Не кунларни кўрмаган онам.
Онам, онам,
Сабрлигим, мўминим онам.
Қанча ғамни кўрган онам,
Мен деб бўлди умри хазон.
Кулиб силарди пешонам,
Қайда энди у меҳрибон?
Хазин куйдай янграр онам,
Бу азоблардан инграсам.
Чақирсайди деб “болам”,
Зора тушимда тингласам.
Хаёлимда тирик онам,
Уйга кираман шошилиб.
Ҳувиллаб қолган кошонам,
Йиғлайман унга қўшилиб.
Кўз ёш бўлиб оқар онам,
Юзларим силагандай.
Нетай тўлмоқда паймонам,
Йиғламасдан яшай қандай? {х2}
Онам, онам,
Бўйларингдан ўргилай, онам.
Онам, онам,
Кўзларингдан ўргилай, онам. (х2)
Онам…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!