🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Ватаним мени

3.2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Ватаним мени
Нега чаман истамас янтоқ,
Саҳросидан келмайди бери?
Ахир қўмсар ёнган шу овлоқ
Не қилса ҳам унинг ватани. (х2)
Шу бир янтоқчалик бўлмасам,
Болам дема ватаним мени. (х2)
Бешигимсан аллалар айтган,
Эшигимсан кузатиб кутган. (х2)
Ҳар баҳордан авайлаб-асраб,
Эркалатиб, кафтида тутган. (х2)
Хизматингда турмасам сени,
Болам дема ватаним мени. (х4)
Фахрим менинг – “Шошмақом”ларинг,
“Чоргоҳ”ларинг, “Сараҳбор”ларинг.
Савлатига дунё бош эгкан,
Самарқанд-у Бухороларинг. (х2)
Тарихингни билмасам сени,
Болам дема ватаним мени. (х2)
Хизматингда турмасам сени,
Болам дема ватаним мени. (х2)
Буюк сафар бошладинг мана,
Ҳар қадамда қилдинг тантана. (х2)
Фарзандларин бошин силаган
Сендайин юрт кўрмадим яна.
Дилбандларин бошин силаган
Сендайин юрт кўрмадим яна.
Агар қадринг билмасам сени,
Болам дема ватаним мени. (х4)
Хизматингда турмасам сени,
Болам дема ватаним мени. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →