🎵 Қўшиқ матнлари

Музаффар Мирзараҳимов - Лолажон

2.7К марта ўқилди
Музаффар Мирзараҳимов - Лолажон
Шамолларда синмадинг лолам,
Бўронларга дош бера олдинг.
Қор тагида қолганда олам
Кўзларимда ёш бўлиб қолдинг.
Титрайвердим совуқдан юпун,
Изғиринда тентираб юрдим.
Сени қамраб олди қор-қуюн,
Ёнгинангда тикилиб турдим.
Лолажон, менинг лолам,
Сени сиғдиролмади наҳот кенг, ёруғ олам?
Лолажон, менинг лолам,
Бизга торлик қилди ҳаммага кенг бу олам.
Нечун мендек бир бағритошни
Ягонамсан, мардимсан дединг?
Қаҳратондан қўрққан бардошни
Унутилмас дардимсан дединг.
Лолам, мени кечиргин, лолам,
Гуноҳкорман сенинг ёнингда.
Қор тагида қолганда олам,
Асролмадим сени бағримда.
Лолажон, менинг лолам,
Сени сиғдиролмади наҳот кенг, ёруғ олам?
Лолажон, менинг лолам,
Бизга торлик қилди ҳаммага кенг бу олам.
Лолажон, менинг лолам,
Сени сиғдиролмади наҳот кенг, ёруғ олам?
Соғиндим, кўргим келар,
Бизга торлик қилди ҳаммага кенг…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →