🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Турдиэва - Ёрим кетоман дейди

2К марта ўқилди
Юлдуз Турдиэва - Ёрим кетоман дейди
Кетсанг кетавер ёрим,
Кетсанг нима парвойим?
Бу жоним омон бўлса,
Қайтиб келар суйгоним.
Ёрим кетоман дейди,
Кетгизгани қўймайман. (х2)
Йўлларига чим босиб-эй,
Ўтқизгани қўймайман.
Самарқанднинг сойига
Тушди тилло узугим,
Самарқанднинг сойига, дод,
Тушди тилло узугим.
Қачон келар эканлар-эй,
Ул кўзлари сузугим?
Қачон келар манинг, дод-эй,
Ул кўзлари сузугим?
Кетсанг кетавер ёрим-а,
Кетсанг нима парвойим?
Оой, дод-а, кетсанг кетавер ёрим-а,
Кетсанг нима парвойим?
Бу жоним омон бўлса-ей,
Қайтиб келар суйгоним.
Бу жоним омон бўлса, дод,
Қайтиб келар суйгоним.
Боғ оралаб юрибман,
Ёримни бир кўрай деб.
Агар ёрим учраса,
Висолидин тўёй деб.
Ҳижронингда ўлдим ёр,
Санинг учун куйдим ёр.
Кел, дилимни оғритмай,
Сани жондан суйдим ёр.
Кел, дилимни оғритмай,
Сани жондан суйдим ёр. {х3}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →