🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Мамадалиев - Дўст топмадим

2.4К марта ўқилди
Сардор Мамадалиев - Дўст топмадим
Бу дунёда содиқ бир дўст тополмадим,
Бу дунёнинг найрангига чидолмадим.
Кимга ёқдим, кимнинг кўнглин ололмадим,
Отамдайин, отамдайин дўст топмадим, биродарлар,
Онамдайин бир меҳрибон тополмадим, биродарлар.
Мол-дунёнинг ошнолари кўп,
Бир йигит умрининг шайдолари кўп.
Ёш бошимнинг бунча ғавғолари кўп,
Отамдайин, отамдайин дўст топмадим, биродарлар,
Онамдайин бир меҳрибон тополмадим, биродарлар.
Наинки дунёда ўксиб яшайман,
Фисқу-фасодлардан безиб яшайман.
Лек отам дуосин олиб яшайман,
Отамдайин дўст топмадим, биродарлар,
Онамдайин дўст топмадим, биродарлар.
Валенеъматимнинг эрка оғлиман,
Яратган Эгамга содиқ ғуломман.
Бир куни эл ичра қадр топарман,
Лек отамдай дўст топмадим, биродарлар,
Онамдайин дўст топмадим, биродарлар.
Ҳей, отамдайин дўст топмадим, биродарлар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →