🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Девонаман

1.4К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Девонаман
Неча йилким мен сенинг
Ишқингда беҳад ёнаман,
На фироқ даштидаман,
На ишқ майингдан қонаман. {х2}
Келмасанг гар кўзларим
Йўлингга зор, ҳайронаман.
Сенки шами шуъладурсан,
Мен сенга парвонаман. {х2}
Мен муҳаббат назмида
Бир шоири девонаман.
Неча йилким мен сенинг
Ишқингда беҳад ёнаман.
На фироқ даштидаман,
На ишқ майингдан қонаман.
Келмасанг гар кўзларим
Йўлингга зор, ҳайронаман. {х2}
Тинглаюрман жон ила
Жонга малҳам бир сўзинг,
Кўкрагимга тиғ урар
Ул қаро икки кўзинг. {х2}
Бу вафо дунёсида
Биру боримсан ўзинг,
Эй санам, ҳажрингда афгор,
Бир дили вайронаман. {х2}
Кел гўзал, бир зумга ўлтир,
Кетма ёнимдан йироқ.
Юрагим ўт ичра қолди
Сени бир кўргандаёқ.
Бу ғариб, ўксик дилимга
Ёқгил энди сен чироқ,
Қийнама, кел энди маҳваш,
Бир ғариб ғамхонаман.
Бир шоири девонаман…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →