Сардор Раҳимхон - Санамжон

Нигоҳинг тафтидан битсам баётим,
Кўзингга термулиб ўтса ҳаётим.
Сен жоним, дегандинг, жонимни олдинг,
Сўнмас баҳорни қалбимга солдинг.
Оҳ, бунчалар чиройлисан,
Мани жоним, Санамжон.
Оҳ, бунчалар аламлисан,
Мани жоним, Санамжон. (х2)
Соянгдай эргашиб юрсам ҳар замон,
Кўйингда бўлсаму гирёну нолон.
Сен эса мағрурсан, қайғу бегона,
Мен эса ҳажрингда хаста девона.
Оҳ, бунчалар чиройлисан,
Мани жоним, Санамжон.
Оҳ, бунчалар аламлисан,
Мани жоним, Санамжон. (х2+х2)
Сенинг исминг етакласин қўлларимдан,
Сенинг васлинг сари етакласин, жоним.
Фақат бир бор кўрай,
Дийдорингни соғинган мен бир ғарибни ташлаб кетма.
Керак бўлса, ол юрагимни, жонимни ол,
Сенсиз ҳаёт керакмас.
Кулиб турган юзингни яна бир бора кўрсам,
Армоним қолмас, сенсиз баҳорим бўлмас.
Кўзингга термулиб ўтса ҳаётим.
Сен жоним, дегандинг, жонимни олдинг,
Сўнмас баҳорни қалбимга солдинг.
Оҳ, бунчалар чиройлисан,
Мани жоним, Санамжон.
Оҳ, бунчалар аламлисан,
Мани жоним, Санамжон. (х2)
Соянгдай эргашиб юрсам ҳар замон,
Кўйингда бўлсаму гирёну нолон.
Сен эса мағрурсан, қайғу бегона,
Мен эса ҳажрингда хаста девона.
Оҳ, бунчалар чиройлисан,
Мани жоним, Санамжон.
Оҳ, бунчалар аламлисан,
Мани жоним, Санамжон. (х2+х2)
Сенинг исминг етакласин қўлларимдан,
Сенинг васлинг сари етакласин, жоним.
Фақат бир бор кўрай,
Дийдорингни соғинган мен бир ғарибни ташлаб кетма.
Керак бўлса, ол юрагимни, жонимни ол,
Сенсиз ҳаёт керакмас.
Кулиб турган юзингни яна бир бора кўрсам,
Армоним қолмас, сенсиз баҳорим бўлмас.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!