🎵 Қўшиқ матнлари

Маъмуржон Узоқов - Мустаҳзод

5.6К марта ўқилди
Маъмуржон Узоқов - Мустаҳзод
Кўнгил дардиға тоқман, топмадим ҳаргиз даво истаб,
Ани умр икроми хасрато бўлғай адо истаб, ёр истаб.
Неча юрдим адошиб тўғри йўлдан бесарви-само,
Тутиб илгинни йўлға, солса деб бир раҳнамо истаб, ёр истаб.
Неча юзга суриб юз, яхшилар йўлида ўлтирдим,
Ғуборин топмадим мен жон кўзига тўтиё истаб.
Жудо бўлган менингдек бормикин бир фурқати маъюс,
Жаҳонда ҳожатига томмаган ҳаргиз раво истаб, ёр истаб.
Ҳуснинг гули то бўлди жаҳон мулкида пайдо, эй шўхи паризод,
Солди ани ишқи бошима кулфати савдо, қилғил анга фарёд.
Билмам на сифат одам эдинг нозли фанида, эй кўзлари шаҳло,
Қилдинг мени бир боқиш ила ҳуснингга шайдо, жилва қилиб ижод. {х2}
Лайли била Ширин чун эмас ёрима монанд, ҳам зарра, ҳам аҳбоб,
Мен бирла қачон тенг бўлур ишқ ичра жаҳонда Мажнун ила Фарҳод. {х2}
Саййиди ғами этди бу кўнгил мулкини вайрон ёндиргали жоним,
Энди анга раҳм айла бориб дилбари барно, қилғил ани обод.
Чокар ғами ҳажрингда қачон бўлса гирифтор ишқ ичра билошак,
Дардиға ани шаҳду лабинг қилдиму даво, эй қомати шамшод. {х2}

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →