🎵 Қўшиқ матнлари

Султонпошша Ўдаева - Кўрмасам бўлмасмиди

2.4К марта ўқилди
Султонпошша Ўдаева - Кўрмасам бўлмасмиди
Қайданам кўрган эканман, кўрмасам бўлмасмиди,
Қайданам суйган эканман, суймасам бўлмасмиди? (х2)
Қайданам йўллар туташди, йўлларингга эй нигор, {х2}
Йўлларимни сан томона бурмасам бўлмасмиди? {х2}
Қайданам тушди бошимға бу севги савдолари,
Бу севги савдоси бошга, тушмаса бўлмасмиди? {х2}
Қайданам суйган эканман, суймасам бўлмасмиди?
Қайданам суйган эканман, ўтди умрим ҳажрида, {х2}
Дилга Маҳмуд урди ҳанжар, урмаса бўлмасмиди? {х2}
Қайданам суйган эканман, суймасам бўлмасмиди,
Қайданам кўрган эканман, кўрмасам бўлмасмиди?
Суймасам бўлмасмиди, кўрмасам бўлмасмиди?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →