Тушда Фаришта кўрса / Тушда Фришта курса

Тушда фариштани кўриш - тинчлик ва хотиржамлик аломатидир. Вақти келиб бутун инсоният бахтли яшайди. Агар тушингизда ўзингизни фаришта қиёфасида кўрсангиз, билингки, бундай туш сизнинг яқинларингиздан бири ёрдамингизга жуда мухтож ва сиз унга ёрдам бера оласиз. Тушингизда фаришта сизни осмонга чорлаётган бўлса, бундай туш сиз ёки яқинларингиздан бирига оғир касаллик хавф солаётганлигидан огоҳ этади. Агар тушда фаришталар яшаётган шаҳар кўринса, бундай туш сизнинг ҳаётингиз келгусида қандайдир сабаблар билан Тайван деб аталувчи ("Тайван" - "фаришталар шахри" деган маънони билдиради) чиройли давлат билан боғланишидан далолат беради.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!