🎵 Қўшиқ матнлари

Мансурхон Нурматов - Олиб кетай

2К марта ўқилди
Мансурхон Нурматов - Олиб кетай
(Узоқларга олиб кетай,
Хўп деяқол, асал болим,
Узоқларга олиб кетай.)

Васлинг дея, жоним майли,
Маломатга қолиб кетай.
Агар кўнсанг сени лайли,
Узоқларга олиб кетай. (х2)

Нозлар этма дилда борим,
Ҳижронингдан ёмон ҳолим,
Хўп деяқол, асал болим,
Узоқларга олиб кетай.

Хўп деяқол, асал болим,
Узоқларга олиб кетай,
Оҳ, узоқларга олиб кетай.

Сенла ҳаёт, боғлар сўлим,
Қайга чўзсам етар қўлим,
Кўнсанг агар сени гулим,
Узоқларга олиб кетай.

Қолмас эди дилда армон,
Юрагимда шубҳа-гумон,
Рози бўлсанг, қоши камон,
Узоқларга олиб кетай.

Рози бўлсанг, қоши камон,
Узоқларга олиб кетай,
Оҳ, узоқларга олиб кетай.

Қалбим дардга тўлиқ, эркам,
Кўнглим мани синиқ, эркам, (х2)
Энди менга кўник, эркам,
Узоқларга олиб кетай. (х2)

Нозлар этма дилда борим,
Ҳижронингдан ёмон ҳолим,
Хўп деяқол, асал болим,
Узоқларга олиб кетай.

Хўп деяқол, асал болим,
Узоқларга олиб кетай,
Оҳ, узоқларга олиб кетай.

Васлинг дея, жоним майли,
Маломатга қолиб кетай.
Агар кўнсанг сени лайли,
Узоқларга олиб кетай. (х2)
Узоқларга олиб кетай.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →