🎵 Қўшиқ матнлари

Ботир Қодиров - Кетганинг ёмон

1.8К марта ўқилди
Ботир Қодиров - Кетганинг ёмон
Ёнингдан кетмаганим – севгимдан нишон,
Ишқим ўчмас ўт маним, сўзимга ишон. (х2)
Қалб дардингдан доғланган ҳисларим осмон, (х2)
Дил риштамиз боғлангано, сўзимга ишон. (х2)
Оҳ, ҳар кун бир соғинтириб кетганинг ёмон.

Сени бахтли қиламан, тақдирдан қувон,
Ягонанг мен бўламан, сўзимга ишон.
Ҳижронингда ёндирма, бўлмагин армон,
Сенсиз ўздан тондирма, сўзимга ишон,
Сенсиз ўздан тондирма, сўзимга ишон.
Оҳ, ҳар кун бир соғинтириб кетганинг ёмон.

Билмадим, орзуингда борлигим гумон,
Ман шайдоман куйингда, сўзимга ишон,
Ҳа, ман шайдоман куйингда, сўзимга ишон.

Ёнингдан кетмаганим – севгимдан нишон, (х2)
Ишқим ўчмас ўт маним, сўзимга ишон. (х2)
Оҳ, ҳар кун бир соғинтириб кетганинг ёмон. (х2)
Севаман, севаман, сўзимга ишон.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →