🎵 Қўшиқ матнлари

Ҳабиба Охунова - Сабо билан

2.9К марта ўқилди
Ҳабиба Охунова - Сабо билан
Дилрабо, қалбимга кирдинг тонгги ул сабо билан,
Сабо билан,
Не сабоким, субҳидамда янграган наво билан
Наво билан.
Субҳидамнинг илтифотига этай шукронаким,
Ташна дилни ҳамдам этди ко`злари шаҳло билан,
Ко`злари шаҳло билан.
О`ртада ҳижрон эди, ёр бир тараф, мен бир тараф,
Толейимким юз ко`риштирди мени шайдо билан.
То тирикман бу ҳаётда, мадҳ этай тақдирни мен,
Этмиш ул Файзийни ошно сен каби доно билан,
Сен каби доно билан.
Дилрабо, қалбимга кирдинг тонгги ул сабо билан,
Сабо билан…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →