🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳзод гуруҳи феат. Лола - Ҳаёт давом этар

1.8К марта ўқилди
Шаҳзод гуруҳи феат. Лола - Ҳаёт давом этар
[Рашид Холиқов]
Ким севиб, ким севилмай, армонлар ичра кетар,
Ким қувонч, кимлар аламдан манзили сари етар.
[Лола Юлдашева]
Бу ҳаёт уммонида кимлар жуфтин излайди,
Ватангадо бо`либ ким, аросатда бо`злайди.
[Рашид Холиқов]
Кимдир меҳр улашиб, оромидан кечади,
[Лола Юлдашева]
О`зганинг бахти учун бисотини сочади.
[Лола Юлдашева ва Рашид Холиқов]
Ҳаёт давом этар, давом этар ҳаёт,
Муҳаббатимиздан яралсин асли бу дунё.
Ҳаёт давом этар, орзу бо`лсин қанот,
Лаҳзаларимизни меҳрга то`лдирсин дунё.
[Рашид Холиқов]
Нокас эса пайт пойлаб, ортингдан тош отади,
Орсиз бир пулга ажаб, виждон-у, тан сотади.
[Лола Юлдашева]
Бу ҳаётда ким топар, ким нима ё`қотади,
Тақдир кимни қаёққа со`рамасдан отади.
[Рашид Холиқов]
Бешикдан то қабрга, кимлар қандай кетади,
[Лола Юлдашева]
Меҳр улашган инсонлар муродига етади.
[Лола Юлдашева ва Рашид Холиқов]
Ҳаёт давом этар, давом этар ҳаёт,
Муҳаббатимиздан яралсин асли бу дунё.
Ҳаёт давом этар, орзу бо`лсин қанот,
Лаҳзаларимизни меҳрга то`лдирсин дунё. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →