🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳруҳхон - Жоним дадам

3.1К марта ўқилди
Шоҳруҳхон - Жоним дадам
Қиблагоҳим, бузрукворим,
Сиз мо`табар, жоним дадам.
Ҳаётимга зиёкорим,
Шамс-у қамар, жоним дадам. (х2)
Жоним дадам, жоним дадам,
Юксак назар, жоним дадам. (х2)
Умри о`тиб меҳнат билан,
Аччиқ, ширин заҳмат билан,
Чой ичмаган миннат билан,
Юксак назар, жоним дадам.
Жоним дадам, жоним дадам,
Юксак назар, жоним дадам. (х2)
Элда юриб, кезиб олам,
Киши ко`рдим анча мен ҳам,
Тополмадим лекин одам
Сиздек камтар, жоним дадам. (х2)
Жоним дадам, жоним дадам,
Юксак назар, жоним дадам. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →