🎵 Қўшиқ матнлари

Фарҳод ва Ширин - Деди

2.9К марта ўқилди
Фарҳод ва Ширин - Деди
Деди: “Қайдинсен эй Мажнуни гумроҳ?”
Деди Мажнун: “Ватандин қайда Огаҳ?!”
Деди: “Недур санга оламда пеша?”
Деди: “Ишқ ичра Мажнунлиқ ҳамиша.”
Деди: “У ишдин о`лмас касб ро`зи.”
Деди: “Касб о`лса, басдир ишқ со`зи.”
Деди: “Ким ишқ о`тидин бефасона?”
Деди: “Куймай киши топмас нишона.”
Дедиким: “Куймагингни айла маълум.”
Деди: “Андин эрур жох аҳли маҳрум.”
Деди: “Қай чог`дин о`лдунг ишқ аро маст?”
Деди: “Руҳ эрмас эрди танг`а пайваст.”
Деди: “Бу ишқин инкор қилг`ил.”
Деди: “Бу со`здин истиг`фор қилг`ил.”
Деди: “Ошиққа не иш ко`п қилур зо`р?”
Деди: “Фурқат куни ишқий бало шо`р.”
Деди: “Ишқ аҳлининг недур ҳаёти?”
Деди: “Васл ичра жонон илтифоти.”
Деди: “Ким дилбарингнинг дер сифотин?”
Деди: “Тил г`айратидин тутмон отин.”
Деди: “Ким ишқиг`а кõнглунг о`рундур?”
Деди: “Ко`нглимда жондек ёширундир.”
Деди: “Васлиг`а бор сен орзуманд.”
Деди: “Бормен хаёли бирла хурсанд.”
Деди: “Жонингни олсалар ёди?”
Дедиким: “Ушбудир жоним муроди.”
Деди: “Ко`нглунг фидо қилса жафоси?”
Деди: “Жонимни ҳам айлай фидоси.”
Деди: “Бу ишқнинг тарки яхшироқдур?”
Деди: “Бу шева ошиқдин йироқдур.”
Деди: “Ол ганжу, қо`й меҳрин ниҳони.”
Деди: “Туфроққа бермонким ёни.”

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →