🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Онам алласи

1.7К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Онам алласи
(Қо`ш бешикда борим болам,
Қатордаги норим болам,
Қарчиг`айим, сорим болам,
Номусим ҳам орим болам.
Ухла, юлдузим, алла-ё,
Ором ол, қо`зим, алла.
Умринг хазон бо`лмасин-о,
Бахтинг армон бо`лмасин-о,
Қоматларинг тик бо`лсин,
Танлаганинг ой бо`лсин.
Ухла, юлдузим, алла-ё,
Ором ол, қо`зим, алла.
Ухла, жоним, алла-ё,
Ором ол, қо`зим, алла. {х2})
Жон озиг`и бо`лар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда, (х2)
Лек баридан менга азиз дунёда {х2}
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Вужудимда недур юрар тингласам,
Юрагим бошқача урар тингласам, (х2)
Жон-жонимга титроқ солар тингласам {х2}
Онам алласи, онажоним алласи, онам алласи.
Алласи ко`зда ёш бо`либ қайтса ҳам,
Гоҳ берилиб гоҳо хаста айтса ҳам, (х2)
Таъсирли пичирлаб аста айтса ҳам, {х2}
Онам алласи, онажоним алласи, онам алласи.
Алла болам, деса руҳим дам олар,
Танамда чарчоқлар зумда ё`қолар, (х2)
Жарангли, бир умр қулоқда қолар, {х2}
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Сен онамдан менга қолган зо`р малҳам,
Хотиримдан кетмас, содиқсан ҳар дам, (х2)
Дунёда бор куйга сени алишмам, {х2}
Онам алласи, онам алласи, эй онам алласи.
Жон озиг`и бо`лар экан навода,
Қанча куйлар бордур жондан зиёда, (х2)
Лек баридан менга азиз дунёда {х2}
Онам алласи, онам алласи, онам алласи.
(Ухла, жоним, алла-ё,
Ором ол, қо`зим, алла,
Ором ол, қо`зим, алла-ё…)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →