🎵 Қўшиқ матнлари

Олмахон Ҳайитова - Онам дерман

5.3К марта ўқилди
Олмахон Ҳайитова - Онам дерман
Бу оламда улуғ зот ким,
Десанг доим, онам дерман.
Ҳаётим устуни, мунис,
Мададкорим-эй онам дерман.
Бу умрим машъали ўчмас,
Ҳаёти сурати кўчмас.
Дилимга дили пайванд,
Чаманзорим-эй онам дерман. {х2}
Она фарзандга бол бергай,
Саодат чечагин тергай.
Ҳам ардоқлаб, ҳам ўргилган,
Шифокорим-эй онам дерман. {х2}
Узоқ кетсанг қолар доғда,
Кутар бедор саҳар чоғда.
Муқаддассан-да тупроқдан,
Гулбаҳорим-эй онам дерман.
Муқаддассан-да тупроқдан,
Гулбаҳорим-эй онам дерман.
Ҳаё янглиғ оналик чоғ
Каби мадҳин қилгил ёд.
Она бирлан ҳаёт обод,
Умидворим-эй онам дерман.
Она бирлан ҳаёт обод,
Умидворим-эй онам дерман.
Онам дерман…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →