Равшан Комилов - Соҳибкамолим

Дўстлар, бир дилбари, жони жаҳоним бор мани,
Лаблари шаҳду шакар, ширин забоним бор мани.
Қомати сарвиравон, ғунчада ҳолим бор мани,
Киприги найза мисол, қоши-камоним бор мани,
Оташи ишқида ёнган, хаста жоним бор мани.
Тингласа дарду-ғамим, ҳатто азим тоғлар чўкар,
Кўз ёшим кўрса фалак, юз йил яна кўз ёш тўкар.
Тоҳиру Фарҳоди, Ширин тиз чўкиб, бошин букар,
Ҳар кеча зор чеккан оҳим хаста дил чокин сўкар,
Ҳажрида юз нолаю, оҳу-фиғоним бор мани.
Кўрса ҳолим, йиғлагай шоҳу гадолар зор-зор,
Чунки мендек ёр топилмас иш аро Мажнуни хор.
Ой жамолингни безар, кўнглингдаги ишқи хумор,
Кўрдиму девона бўлдим, кетди қўлдан ихтиёр,
Минг шукр сендай гўзал, ороми жоним бор мани.
Эй, дилрабо ёнингда бўлмоқ мен учун фахру ғурур,
Айласа бир бўса эҳсон, жон топар жоним сурур.
Қил каби нозик белингдин борлиғим олгай ҳузур,
Ноз ила боқишларинг қалбимга сочгай меҳру нур,
Гулшани умримда сендек моҳитабоним бор мани.
Олам ичра йўқ эрур сендек пари, нозик ниҳол,
Бир қиё боқсанг, бўлар аҳли-жаҳон ҳуснингга лол.
Қолмагай армони зарра, лабларингдан тотса бол,
Ўзи султон ҳис этар бу хаста ҳол, соҳибкамол,
Йиғламас дил, чунки сендек меҳрибоним бор мани.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!