🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Севардим такрор

1.4К марта ўқилди
Манзура - Севардим такрор
Бизни боғловчи кўприклар,
Ғамга тўла бу киприклар,
Жимгина, овозсиз йиғлар.
Югураман хаёл томон,
Хаёлларимда сен ҳамон,
Орқага чекинар армон.
(Бораман сен томон)
Агар қайта туғилишга имкон
Бўлганида эди яна бир бор,
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор-такрор. (х2)
Боғларим сенсиз хазон,
Яна излаб сени сарсон,
Кўзларим йўлингда, ишон.
Севгингсиз яшайин қандоқ?
Чўкади соғинчга нигоҳ,
Бу тун менга қайғу ҳамроҳ.
(Қайғу менга ҳамроҳ)
Агар қайта туғилишга имкон
Бўлганида эди яна бир бор,
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор-такрор. (х2)
Юлдузларга тикилиб, сени эсладим,
Денгизларга термулиб, сени эсладим.
Соғиндим, садо бер, қайдасан?
– “Мен ёнгинангдаман…”
– “Ёнгинамда? Нега унда сени кўрмаяпман?”
– “Қалбингга назар сол!”
Агар қайта туғилишга имкон
Бўлганида эди яна бир бор,
Севар эдим ёлғиз ўзингни,
Сени севардим такрор-такрор. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →