Муҳаббат Шамаева - Кўчалар

Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар,
Бунча ҳам гўзалсиз қайдин, кўчалар?
Тағин у ўтдими, ўша бепарво,
Кўнгиллар соҳиби, айтинг, кўчалар?
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Тўлдириб юрибди сизни ёшлик, иқбол,
Қуёш ҳам тушибди таралиб хуш ҳол.
Тағин у ўтдими, ўша бепарво?
Кўнглимда беадад бахш этган фарах.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Ёр боқмай ўтарму ёр жамолига,
Раҳмингиз келмасму ошиқ ҳолига?
Қайда у бепарво, қайда у барно?
Етакланг, чиқайлик истиқболига.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Кўчалар, кўчалар, дарё кўчалар,
Дарёдай юраги, дарё кўчалар.
Бағримдай бетиним, тошқин ва уйғоқ,
О-о-ой, жо-он, ёрай.
Бағримдай бетиним, тошқин ва уйғоқ,
Бағрим соҳибидай барно кўчалар.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Бунча ҳам гўзалсиз қайдин, кўчалар?
Тағин у ўтдими, ўша бепарво,
Кўнгиллар соҳиби, айтинг, кўчалар?
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Тўлдириб юрибди сизни ёшлик, иқбол,
Қуёш ҳам тушибди таралиб хуш ҳол.
Тағин у ўтдими, ўша бепарво?
Кўнглимда беадад бахш этган фарах.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Ёр боқмай ўтарму ёр жамолига,
Раҳмингиз келмасму ошиқ ҳолига?
Қайда у бепарво, қайда у барно?
Етакланг, чиқайлик истиқболига.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Кўчалар, кўчалар, дарё кўчалар,
Дарёдай юраги, дарё кўчалар.
Бағримдай бетиним, тошқин ва уйғоқ,
О-о-ой, жо-он, ёрай.
Бағримдай бетиним, тошқин ва уйғоқ,
Бағрим соҳибидай барно кўчалар.
Кўчалар, кўчалар, ойдин кўчалар.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!