🎵 Қўшиқ матнлари

Божалар гуруҳи - Лол бўламан

1.8К марта ўқилди
Божалар гуруҳи - Лол бўламан
Оҳ мани дилбарим, кўзлари хулкарим,
Ҳар кеча ҳуснига лол бўламан.
Лол бўлиб, анқайиб, жим туриб, тиржайиб,
Ҳайратдан тилим бемажол бўламан.
Қоматига ҳар қанақа матоданам
Кийим кийса ярашадир,
Эй, ҳаммасидан бошқача
Бу марғилонча атласига лол бўламан.
Лол бўламан, лол бўламан-эй,
Марғилонча атласига лол бўламан.
Лол бўламан, лол бўламан-эй,
Марғилонча атласига лол бўламан.
Оҳ бунча нозанин, мулозамати ширин,
Жилмайиб сўз деса, лол бўламан.
Жаҳл қилиб, лаб буриб, бегонага рашк қилса,
Саҳаргача шеър ёзиб, бедор бўламан.
Ҳовлига сув сепганда, қўни-қўшни чиққанда,
Салом бериб, чой узатса ярашадир.
Жазавасидан тушиб яна,
Атлас кўйлак кийиб чиқса, лол бўламан.
Лол бўламан, лол бўламан-эй,
Марғилонча атласига лол бўламан.
Лол бўламан, лол бўламан-эй,
Марғилонча атласига лол бўламан.
Хўп, хўп, хўп жон ака, Тошкентдан Фарғонага,
Йўл-йўлакай “перевал”да чойхонада ош бор, ака.
Оборамиз-эй, оборамиз-эй, қатга десайиз оборамиз-эй,
Фақат йўлда 45 минут “заправ”ка қиволамиз-эй.
Лол бўламан, лол бўламан-эй,
Марғилонча атласига лол бўламан. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →