🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳло Аҳмедова - Ёдимда ўзинг

2К марта ўқилди
Шаҳло Аҳмедова - Ёдимда ўзинг
Тонг отади, кун сенсизликда ўтади яна,
Бедорман, оҳ, бу ҳолатимда не маъно?
Борми маъно умидларимда, кунларимда, тунларимда?
Сен бўлмасанг, бу умримда нетаман?
Фурсат ўтиб унутилади дер эдинг менга,
Унутилади, ўтиб кетади дер эдинг.
Ёлғон экан сенинг сўзларинг,
Ҳали ҳамон ёдимда ўзинг,
Бу нигоҳинг, сенинг васлинг юрагимда.
Аламдаман, армондаман жоним,
Қайт, кел, азобдаман, ҳаёт ўтар сенсиз жоним.
Кимлар билан энди юрагинг, кимга сўзларинг?
Бедарагим, қайда изларинг, азизим?
Тақдир сени мендан айириб, юрагимни пора қилиб,
Манзилингни айро қилиб хўрлади.
Фурсат ўтиб унутилади дер эдинг менга,
Унутилади, ўтиб кетади дер эдинг.
Ёлғон экан сенинг сўзларинг,
Ҳали ҳамон ёдимда ўзинг,
Бу нигоҳинг, сенинг васлинг юрагимда.
Аламдаман, армондаман жоним,
Қайт, кел, азобдаман, ҳаёт ўтар сенсиз жоним.
Қайт, кел, азобдаман, ҳаёт ўтар сенсиз жоним,
Азобдаман, ҳаёт ўтар сенсиз жоним.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →