🎵 Қўшиқ матнлари

Муножот Йўлчиева - Ниҳон этди

1.8К марта ўқилди
Муножот Йўлчиева - Ниҳон этди
Фалак субҳимни шом этди,
Хуршидим ниҳон этди, ниҳон этди. (х2)
Шафақ янглиг` ниҳонким,
Бул хазин ко`нглимни қон этди, қон этди. (х2)

Тонг эрмас нола қилсам,
Қон ютиб ман зор гардундин.
Шакар ком айлади элни,
Мани талҳи даҳон этди, ёра. (х2)

Гул ишқин дог`ида куйиб,
Андалиб ко`ксига жо бо`лг`ач,
Фиг`онин шомдин то субҳга
Майлим остон этди.

Ажаб эрмас мани бедор
Аҳли саргирон ко`рса,
Маломат шаҳбози бошим
Узра ошиён этди. (х2)

Увайсий сабр қил, қисмат
Ишига пири канъондек,
Азизим сирига аламдан
Зиндонни макон этди, макон этди.

Азизим сирига аламдан
Зиндонни макон этди, макон этди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →