🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Турдиева - Топа олмаймиз

2.4К марта ўқилди
Юлдуз Турдиева - Топа олмаймиз
Қадрига етинг бо`лса акангиз,
Қо`лини тутинг бо`лса укангиз.
Бир куни қуриса мадор тинкангиз,
Бегоналар томон чопа олмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Бошингизга тутинг мушфиқ синглингиз,
Ко`тарар шу қизча бир кун ко`нглингиз.
Г`амли кун келганда шуни билингиз,
Ташвишлар эшигин ёпа олмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Агар ёнингизда бо`лса опангиз,
Пойини эмаклаб суйиб, о`пингиз.
Мусибат чог`ида ҳар ён чопингиз,
Бозордан бошқа бир опа олмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз,
Дард келганда бо`лар ҳам беморингиз.
Тарқалиб кетганда ё`гу-боримиз,
Ко`з ёшни бировга сепа олмаймиз,
Шу ёрдан бошқани топа олмаймиз.

Тарқалиб кетганда ё`гу-боримиз-эй,
Ко`з ёшни бировга сепа олмаймиз,
Шу ёрдан бошқани топа олмаймиз.

Бугун шо`х югурган жажжи болангиз
Артади бир куни ко`зда жолангиз.
Суйкалиб келса гар, бошин силангиз,
Бировнинг боласин о`па олмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Оҳ, қаттиқ авайланг бо`лса онангиз,
Дуосини олинг бо`лса отангиз.
Тузатинг шу бугун айбу-хатойингиз,
Кейин кеч бо`лади хафа бо`лмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Тузатинг шу бугун айбу-хатойингиз,
Кейин кеч бо`лади хафа бо`лмаймиз,
Улардан бошқани топа олмаймиз.

Улардан бошқани топа олмаймиз…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →