Юлдуз Турдиева - Топа олмаймиз

Юлдуз Турдиева - Топа олмаймиз

Юлдуз Турдиева - Топа олмаймиз Текст песни
Кадрига етинг булса акангиз,
Кулини тутинг булса укангиз.
Бир куни куриса мадор тинкангиз,
Бегоналар томон чопа олмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Бошингизга тутинг мушфик синглингиз,
Кутарар шу кизча бир кун кунглингиз.
Гамли кун келганда шуни билингиз,
Ташвишлар эшигин ёпа олмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Агар ёнингизда булса опангиз,
Пойини эмаклаб суйиб, упингиз.
Мусибат чогида хар ён чопингиз,
Бозордан бошка бир опа олмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Яхши кунда кадрин билинг ёрингиз,
Дард келганда булар хам беморингиз.
Таркалиб кетганда ёъгу-боримиз,
Куз ёшни бировга сепа олмаймиз,
Шу ёрдан бошкани топа олмаймиз.

Таркалиб кетганда ёъгу-боримиз-эй,
Куз ёшни бировга сепа олмаймиз,
Шу ёрдан бошкани топа олмаймиз.

Бугун шух югурган жажжи болангиз
Артади бир куни кузда жолангиз.
Суйкалиб келса гар, бошин силангиз,
Бировнинг боласин упа олмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Ох, каттик авайланг булса онангиз,
Дуосини олинг булса отангиз.
Тузатинг шу бугун айбу-хатойингиз,
Кейин кеч булади хафа булмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Тузатинг шу бугун айбу-хатойингиз,
Кейин кеч булади хафа булмаймиз,
Улардан бошкани топа олмаймиз.

Улардан бошкани топа олмаймиз…

Фикр қўшиш