🌙 Туш табири

Тушда ёмғир кўриш - унинг ёғиши, остида қолиш кабилар таъбири ҳақида

3 дақиқа 2.9К марта ўқилди
Тушда ёмғир кўриш - унинг ёғиши, остида қолиш кабилар таъбири ҳақида
Ёмғир — оби ҳаёт, ерни суғорадиган қон. Ҳодиса ҳаётий кучлар, ҳаво энергияси, сувни акс эттиради. У осмондан ёғилиши туфайли илоҳий кучлар билан боғлиқ ҳисобланади. У яратган томонидан берилган барака саналади, мўл ҳосил, покланиш ва ёқимли ҳиссиётларни ваъда қилади. Тушда ёмғир кўриш — у ёки бу воқеа сабаб янада бахтлироқ бўлишни англатади.

ТУШДА ЁМҒИР КЎРИШ: ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИН

Аёл киши ёмғир ёғишини кўрса — фарзанд кўришга интилиш;
Ёмғирдан яшириниш — туш кўрувчи ҳозирча фарзандли бўлмаслиги учун барча нарсани қилади;

Эркаклар жинсий ҳаёт соҳаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келганда тушда ушбу табиат ҳодисасини кўришлари мумкин;

Агар болалар тушда ёмғирдан қочиб, панага ўтишса, оилада яна битта фарзанд дунёга келишини хоҳламаётганлигидан дарак;

Кучли сел — кишининг кун давомида йиғилиб қолган нохуш ҳиссиётларидан тозаланиши. Агар бундай тушда булутлар жуда кўп бўлса, демак туш кўрувчи маънан чарчаган. Яқин кишилардан ёрдам қўли сўрашдан тортинмаслик керак;

Агар сел туфайли кийим-кечаги ҳўл бўлиб кетган бўлса, бу инсон сўнгги пайтларда жуда ишонувчанлик қилмоқда. Бошқалар эса бундан ўз мафаати йўлида фойдаланиши мумкин.

РОМАНТИК ТАЛҚИН

Аёл киши тушда ёмғир остида қолиб кетиши — реал ҳаётда янги танишувларда эҳтиёт бўлиш керак. Улар қисқа муддатли бўлиши ва аёл обрўсига путур етказиши эҳтимоли мавжуд.

Момақалдироқ, кучли шамол, сел — жинсий энергия чиқиш йўлини изламоқда. Муносабатлардаги бир хилликка барҳам бериб, сюрприз ташкиллаштириш мумкин.

Оилавий инсонлар тушда ҳўл бўлиб қолишганини кўрса — оиладаги ҳис-туйғулар совуқлашаётганига.

Тушда уйнинг томи бўлмаслиги ва ёғаётган ёмғир тўғридан-тўғри оила аъзолари устига тушиши — туш кўрувчи оилавий муоаммоларни бир ўзи ҳал қилиши керак бўлишига.

ТУШДА ЁМҒИР ЁҒИШИ

Майда, ёқимсиз ва совуқ ёмғир — ҳозирда омадга ишониб бўлмайди. Бу даврда ишларда фақат ўз кучингизга таяниб, ҳаётга бўлган талабларни иложи борича камайтириш керак.

Агар ёмғир кучли, шаффоф ва ёқимли ҳароратли бўлиб ёғса, демак омад сизга кулиб боқади. Ишларда дадил қадам ташлаш мумкин.
Умуман олганда, бундай тушнинг таъбири унинг томчилар терига такканда қандай ҳиссиёт сезилишига боғлиқ У қанчалик ёқимли бўлса, яқин келажакда ишларингиз ва соғлиғингиз шунчалик яхши бўлади.

Агар қуёшли кунда ёғса, қувончга, булутли кунларда эса кўз ёшлари тўкилишига.

Агар бўронлар, шамоллар ва момақалдироқсиз сокингина ёғадиган бўлса, деҳқончиликда фойда ва даромадга ишора.

Кучли селга қўшимча равишда момоқалдироқ, шамол ва дўл қўшилса — қайғу, зерикиш, норозилик, бойлар учун мол-мулкка путур етиши, камбағалларга эса ишларида муваффаққиятни билдиради.

МИЛЛЕР ТУШ КИТОБИ: ЁМҒИР

Ёмғирнинг остида қолиб, умуман нам бўлмаслик — реал ҳаётда карерангизга салбит таъсир қилиши мумкин бўлган жиддий низолардан қутулиб қолишга.

Табиат ҳодисасидан яшириниш учун пана жой топиш — ўнгда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган дўст топасиз. Бироқ бу пана соябон бўладиган бўлса, огоҳ бўлиш нохушликлардан қочиб қолишга ёрдам беради.

Тушда яқинларингиздан бири ёмғир остида эканлигини кўрсангиз, демак у муаммо гирдобига тушиб қолиши мумкин, бошқаларнинг ёрдамисиз эса у муаммони ҳал қила олмайди.

Томчиларнинг ойнага урилиши овозини эшитиш — хушхабарга;

Сув тошқини — ҳиссиётларни бошқара олмаслик;

Бу вақтда атроф муҳит чанг-тўзон бўлса — яшаш учун керакли бўлган ресурслар мўл-кўл болади;

Бемор киши тушида ёмғир кўриши — шифо топишига, қарздор киши учун — қарзларини тўлашга, маҳкум киши кўрса, озодликка чиқишига ишора.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →