🌙 Туш табири

Тушда ўргимчак кўриш - ҳашарот чақиши, тўри, уни ўлдириш таъбири

3 дақиқа 23.7К марта ўқилди
Тушда ўргимчак кўриш - ҳашарот чақиши, тўри, уни ўлдириш таъбири
Кўпчилик инсонлар ўргимчаклардан қўрқишади ва ҳатто бу ҳашарот уларни тушда ҳам таъқиб қилиши мумкин. Тушда ўргимчак кўрса нима бўлади — қуйида дунёдаги энг машҳур китоблар бўйича батафсил талқин.

ТУШДА ЎРГИМЧАК КЎРИШ: МИЛЛЕР БЎЙИЧА
Бу ҳашарот ишга бўлган масъулиятли муносабатни ифодалайди. Шубҳасиз, қилинган меҳнатлар ўз самарасини беради. У ўрнатган кўплаб тўрларни кўриш, осонликча эришиладиган муваффаққият кутилаётганидан. Бироқ атрофдагиларга эҳтиёт бўлиш керак — баъзи танишишлар хавфли бўлиши мумкин.

Ўргимчак чақиши — хиёнатга дуч келиш, душманлар туфайли йўқотишлар кутилиши.
Уйда тўрида осилиб турган кўплаб ўргимчаклар — жуда кўп ижобий нарсалар ҳақида гапиради: саломатлик ҳолатининг мукаммаллиги, омад, қадрдонларнинг қўллаб-қувватлаши.

Тушда ўргимчакни ўлдириш — ҳаётга яхши мавқега эга бўлиш мумкинлигига. Аммо у жонланиб, таъқиб қилишни давом эттирса, омад сиздан юз ўгиради, олдинда касаллик ва бошқа қийинчиликлар кутилмоқда.

Тилларанг ўргимчак аёл киши учун келажакдаги бахт ва янги дўстлар деган маънони англатади.
Ўргимчак тўр тўқишини кўриш — уйда бахт, оилада уйғун муносабатлар ваъда қилади.

Ҳашаротни ўлдира олмаслик — жуфти билан келишмовчиликлар. Ҳашаротнинг ўлчами қанчалик кичик бўлса, оқибатлари шунчалик яхшироқ бўлади.
Улкан ва майда ўргимчак сиз томонга ҳаракатланиб келаётган туш — бизнесдаги ютуқлар ва ўз омадингиздан қувонишингизни кўрсатиб беради. Аммо агар гигант ўргимчак чақса, барча ютуқларингиз душманларнинг маккорлиги туфайли пучга чиқади. Тушда кишини ўргимчак қувиши — ноқулай ҳолатга тушиб қолиш, бунинг натижасида омадни йўқотиш рамзи саналади.

ВАНГА ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИ: ЎРГИМЧАКЛАР
Киши тушда ўргимчак кўрса, ўзини анчадан буён қийнаб келаётган муаммони ечишга ёрдам берадиган узоқ кутилган муҳим суҳбат бўлиб ўтишини англатади. Агар ўргимчаклар кўп ва қора рангли бўлса, унда ғийбатлар қурбони бўлиш эҳтимоли мавжуд, бу оила аъзоларига ҳам таъсир қилади. Бу ҳашаротнинг чақиши ҳам ёлғон миш-мишларни ваъда қилади, бироқ бу ҳолда улар янада жиддийроқ бўлади, ҳатто мавқега путур етказиши мумкин. Тўр тўқиётган оқ ўргимчак — ҳам маънавий, ҳам моддий фаровонлик рамзидир.

Тушга бу жонзот қачон кирганлигига ҳам эътибор бериш керак. Агар шанбага ўтар кеча кирган бўлса, сизни катта муваффақият кутмоқда.

ФРЕЙД ТАЛҚИНИ
Аёл кишининг бундай туш кўришини Зигмунд Фрейд ҳаётда ўзига ишонмаслик, ўзини етарли баҳоламаслик, муносабатларни йўқотиш ёки ҳеч қачон ўзига жуфт топа олмасликдан қўрқиш деб таърифлайди. Ўргимчак тўри эса ҳозирги муҳаббат ришталарининг заифлашгани, совуқлик мавжудлигини кўрсатади.

ЎРГИМЧАК КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: ЛОФФ БЎЙИЧА
Тушда ўргимчак ўлдирса ёки унинг тўрда бехавотир ўтирганини кўрса — мансаб зинапоясида юқорилаш. Агар киши устида иккита ўргимчак юрган бўлса — душманлар арз қилишига.

НОСТРАДАМУС ТАЛҚИНИ
Агар ишда сизга нисбатан нотўғри муносабатда бўлишса, тушингизга тез-тез ўргимчак кириши мумкин. Бундай образ сиз бу ҳолатни ўзгартира олишингиз мумкинлигини акс эттиради. Атрофдагиларга нисбатан очиқроқ бўлинг, ҳаёлий ролни ўйнашни тўхтатинг, ўзлигингизча қолинг.

Тушдаги ўргимчак билан кураш ишда раҳбарият билан келишмовчилик ҳақида огоҳлантиради, унинг уяси эса оиладаги. Бироқ, бундай туш ижобий маънога эга бўлиши ҳам мумкин. Қўлда ўргимчак ушлаш — қимматбаҳо совға олишга.

СВЕТКОВ ТУШ ТАъБИРИ КИТОБИДА
Ижобий маънога эга образлар: ўргимчак тўр ҳосил қилаётган (бу фойда келишига) ёки девор бўйлаб ўрмалаётган бўлиши (орзуларнинг амалга ошишига). Тушда ўргимчакни ўлдириш ҳам ижобий белгидир: ҳатто ўзингиз ишонмаган ниятларингиз рўёбга чиқиши мумкин. Аммо фақатгина ўргимчак ёки тўрнинг ўзи — салбий рамз. Биринчи ҳолатда муҳим ишни унутиш ёки яқин инсонни йўқотиш, иккинчисида эса фитна қурбонига айланиш эҳтимоли мавжуд.

Баъзида тушда бу ҳашаротни кўриш кичик қувончларни ваъда қилади. Лекин эътиборли бўлиш керак: яқин орада алкоголли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки бошқа ёмон одатлар билан боғлиқ кўнгилхушликлар режалаштирилаётган бўлса, уни рад этиш керак. Айниқса агар тушда ўргимчак тўрига ўралашиб қолган бўлсангиз, бунда ҳаёт тарзингиз сизни нобуд қилиши ҳам мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →