🎵 Қўшиқ матнлари

Беном - Юрагим

3.1К марта ўқилди
Беном - Юрагим
Нахотки тугади севги,
Нахот бизни алдади?
Севишганлар ролимиз
Бизсиз якунланди.

Айт, севги шартларимизда
Ё кечиш мумкинмиди?
Ёки сўнган кўзларингдан
Сезишим керакмиди?

Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У энди керак эмас,
У сенсиз юрак эмас.
Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У барибир кўна олмас,
Ўзгани сева олмас.

Музлаган вужудим гўё,
Ёлғизлик – тақдир менга.
Хатто огохлантирмадинг,
Оғир юрагимга.

Ётар, жим, бўлди гапирма,
Хаммаси аён менга.
Кеча сен меники эдинг,
Бугун эса ўзга…

Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У энди керак эмас,
У сенсиз юрак эмас.
Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У барибир кўна олмас,
Ўзгани сева олмас.

Юрагим юл…

Юрагим сени унутмас,
Сендан ўзгани тан олмас.
Сен кетганингдан кейин
Севолмади хеч кимни.

Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У энди керак эмас,
У сенсиз юрак эмас.
Юрагим юл, ўзингла ол кет,
У барибир кўна олмас,
Ўзгани сева олмас.

Нахотки тугади севги…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →