🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Ваъдалар қани

2.4К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Ваъдалар қани
Солиб қалбимга занжир,
Озоринг дилга санчиб,
Раво кўрганинг дард аҳир,
Ваъдаларинг қани, ваъдаларинг қани?

Кўзлар тикдим йўлингга,
Юрагим тутдим қўлингга.
Севмайман, де юзимга,
Ваъдаларинг қани, ваъдаларинг қани?

Ваъдалар қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.
Ваъдалар қани-қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.

Ох, деди дил ёлғонлардан,
Дод, деди дил гумонлардан.
Излайман энди осмонлардан,
Ваъдаларинг қани, ваъдаларинг қани?

Юрагимда музлар қолди,
Мехрингни излаб қолди,
Юрагим музлаб қолди,
Ваъдаларинг қани, ваъдаларинг қани?

Ваъдалар қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.
Ваъдалар қани-қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.

(Дод-дод, юракда азоб,
Ваъдаларимни этдимми хароб?
Йўқ-йўқ, висол энди йўқ,
Ха, йўқ, юрагим фироқ.
Бу ишқ бошима бало,
Ха, мен изладим даво,
Бевафо ёр, бевафо,
Хаётимда қолмади маъно.)

Ваъдалар қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.
Ваъдалар қани-қани менга айтилган?
Хижронлар ярим юрагим тилган.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →