🎵 Қўшиқ матнлари

Мавлуда Асалхўжаева - Айб сендами ёр

2.3К марта ўқилди
Мавлуда Асалхўжаева - Айб сендами ёр
Тушунмай бир-биримизга, яна сарсонмиз,
Йўл тополмай кўнглимизга, негадир ҳайронмиз.
Лек бир-биримизга аслида аниқ муҳтожмиз,
Ғурурларимизни енголмадикми, билмайман.

Бошингни эгиб, узр сўраб келгинг келмайди,
Мен ҳам ғуруримни синдириб боргим келмайди.
Наҳот, ғурур севгидан кечишга арзимайди?
Синовлардан ўта олмадикми ҳеч, билмайман.

Қолди қара, уч-тўрт қадам айрилиққа, ёр,
Тақдир синовларидан ўтмадикми, ёр?
Бахтимиздан кечиш шунчалар осонми, ёр?
Айб сендами, ёр, айб мендами, ёр? (х2)

Неча кунлар ўтса ҳам, у ёнимга келмайди,
Қўнғироқ билан битта ҳолим сўрай демайди.
Негадир ёлғизликка юрагим ҳеч кўнмайди,
Бир-биримиздан кечиш шунчалар ҳам осонми?

Наҳотки, ваъдаларимиз бирдан унут бўлди?
Бора-бора юрак адо бўлиб, умидлар сўнди.
Дилларимиз туну-кун соғинчларга ҳам тўлди,
Туйғуларимиз наҳотки шунчалар арзонми?

Қолди қара, уч-тўрт қадам айрилиққа, ёр,
Тақдир синовларидан ўтмадикми, ёр?
Бахтимиздан кечиш шунчалар осонми, ёр?
Айб сендами, ёр, айб мендами, ёр? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Сайёд ва Ҳаёт - Бу йўллар

13-апрел, 20201.9К