🎵 Қўшиқ матнлари

Воҳиджон Исоқов - Халқим сизлардан хавотирдаман

2.3К марта ўқилди
Воҳиджон Исоқов - Халқим сизлардан хавотирдаман
Қандай пайдо бўлди, тиббиёт ҳам лол,
Қачон йўқолади – қийнайди савол. (х2)
Бу дарддан ҳеч кимса топмасин завол,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Кўзинг юмган билан келмаскан уйқу,
Масъулият энг кучли, энг кучли туйғу.
Кўпайиб кетмасин деб бу ёвуз оғу,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Мактабга бормаган болаларим кўп,
Боғчасин соғинди лолаларим хўб.
Қанийди бирма-бир ўйнай олсам тўп,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Ёши улуғ бобо, момоларим бор,
Уларсиз мен учун кенг дунёлар тор.
Оллоҳим қўллагин, қилма бизни хор,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Неча кундан буён кўнглимиз хира,
Ўзларин ўйлайди демангиз сира.
Оллоҳдан беамр кирмайди сира,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Оллоҳдан сизларни деб соғлик сўрайман,
Керак бўлса агар, гулга ўрайман.
Жоним керак бўлса, жоним берай ман,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман. {х2}

Келинглар, бирлашиб денгиз бўлинглар,
Ғафлат уйқусидан кенг уйғонинглар.
Мен учун, мен учун уйда қолинглар,
Халқим, сизларни деб хавотирдаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Зоҳида Умарова - Юрт қадри

13-апрел, 20205К