Юлдуз Усмонова - Мажнунтол

Кетолмай анҳор бўйидан, куйиб муҳаббат кўйида,
Сурябсан яна не хаёл, мажнунтол?
Ёринг йўқ ҳануз ёнингда, не дарду ҳасрат жонингда?
Қалбинг оч менга бемалол, мажнунтол.
Ошиқсан ғариб, ўзингсан табиб,
Ҳануз ёнингда йўқ ҳабиб.
Ўтади ойлар, ўтади йиллар,
Яшайсан кимни ахтариб?
Не хаёл сурасан, токай жим турасан
Бир ерда, мажнунтол, мажнунтол?
Яшадинг шунча пайт, не дардинг бўлса айт,
Сен менга, мажнунтол, мажнунтол.
Кўнгилга олма, бу дунё барчага бирдай бевафо,
Умрингни этма кўп увол, мажнунтол.
Гўзаллигинг кўр, ойга боқ, пойингдан оққан сойга боқ,
Яшаганинг бахтку ҳалол, мажнунтол.

Сен менга, мажнунтол, мажнунтол. (х1+х1)

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!