🎵 Қўшиқ матнлари

Умар Маҳкамбоев - Қани-қани

2.8К марта ўқилди
Умар Маҳкамбоев - Қани-қани
Ташлаб кетиб қийнади,
Куйдирдию куймади,
Суйдим ман, у суймади,
Қани-қани севгим мани? (х2)

Берган ваъдалари қани?
Нозу-ишвалари қани?
Кулгу, жилвалари қани?
Қани-қани севгим мани? (х2)

Ваъда этиб ширин висол,
Қаён кетди қоши ҳилол?
Ҳаёси бор, жафоси бор,
Қани-қани бевафо ёр? (х2)

Берган ваъдалари қани?
Нозу-ишвалари қани?
Кулгу, жилвалари қани?
Қани-қани севгим мани? (х2)

Азоб, азоб…

Бундай севмоқ азоб экан,
Ёрим сўзлари лоф экан,
Юрган йўлим гирдоб экан,
Яксон бўлди кўнглим мани.

Унутарман бора-бора,
Бевафо ёра, ёра.
Кунлар ўтиб, қўнса зора
Бошимга бахт қушим мани. {х2}

Берган ваъдалари қани?
Нозу-ишвалари қани?
Кулгу, жилвалари қани?
Қани-қани севгим мани? (х2)

Ташлаб кетиб қийнади,
Куйдирдию куймади,
Суйдим ман, у суймади,
Қани-қани севгим мани? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Самаджон Рузметов - Ёр-ёр

15-апрел, 20204.7К