🎵 Қўшиқ матнлари

Жамбул Муҳаммедов - Алвидо

3.3К марта ўқилди
Жамбул Муҳаммедов - Алвидо
Майин сочларинг шамолда эсса,
Оҳу кўзларинг алвидо деб сўзлар.
Алвидо дема, кел шу жоним ол,
Алвидо жоним, дейсан яхши қол.

Сен билан ўтган кунларим гувоҳ,
Ташлаб кетишинг қилдингми огоҳ?
Юрак тез урар, қийналар шу чоғ,
Бу қандай фироқ? Бу қандай титроқ?

Сен-да ёш, мен-да ёш, алвидо-алвидо,
Эҳ сен бебош, алвидо-алвидо.
Юрак қийналар беролмай бардош,
Беролмай бардош, жоним алвидо. (х2)

Ёмғирлар менинг кўз ёшларимдур,
Юлдузлар тунда сирдошларимдур.
Парво қилмайсан менинг ҳолимга,
Етмагайдурман балки қадрингга.

Тунлари ёлғиз сени ўйлайман,
Алвидо, дея қўшиқ куйлайман.
Сени севганим хатойим менинг,
Энди кўрмайман жонгинам сени.

Сен-да ёш, мен-да ёш, алвидо-алвидо,
Эҳ сен бебош, алвидо-алвидо.
Юрак қийналар беролмай бардош,
Беролмай бардош, жоним алвидо. (х2+х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Самаджон Рузметов - Ёр-ёр

15-апрел, 20204.7К