🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳруҳхон - Аёл

1.9К марта ўқилди
Шоҳруҳхон - Аёл
Дугонаси гул билан райҳон,
Бардошига тоғу тош ҳайрон,
Ким десангиз бу азиз инсон –
Азиз аёл, азиз аёл.

У онадир, пойи жаннат,
Гўзал ёрдир, севгиси ҳикмат.
Қизалоқдир, кулгуси лаззат,
Азиз аёл, азиз аёл.

Аёл қалби гўзал,
Аёл қалби, у гўзал.
Эртакларни эслатар,
Юлдузларга у ўхшар. (х2)

Йигит қалбин ишқ билан ёққан,
Меҳр бериб, жим қиё боққан,
Юрагида ишқ дарё оққан,
Азиз аёл, азиз аёл.

Юзларида баҳор гуллари,
Сўзлаганда ширин тиллари,
Бизга фидо гўзал йиллари,
Азиз аёл, азиз аёл.

Аёл қалби гўзал,
Аёл қалби, у гўзал.
Эртакларни эслатар,
Юлдузларга у ўхшар. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Қўшиқ матнлари

Самаджон Рузметов - Ёр-ёр

15-апрел, 20204.7К