✍️ Шерлар

Мендан ибодату Сендан ижобат

2.6К марта ўқилди
Мендан ибодату Сендан ижобат
Мендан ибодату Сендан ижобат,
Мендан итоату Сендан ҳидоят,
Мендан қаноату Сендан бароат –
Ёлғиз мададкорим, Парвардигорим.

Савобу гуноҳим билгувчи Ўзинг,
Умримни, ризқимни бергувчи Ўзинг,
Имонимни бутун эткувчи Ўзинг –
Ёлғиз халоскорим, Парвардигорим.

Қилган гуноҳларим кечир, Худойим,
Оби Кавсарингдан ичир, Худойим,
Борар еримни кенг бичир, Худойим –
Сенсан нажоткоим, Парвардигорим

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →